Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бахтиёр Ибатов Деновга ҳоким бўлди

Бахтиёр Ибатов Деновга ҳоким бўлди

Фото: «Turon24»

Бахтиёр Ибатов Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 10 ноябрь куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида маълум қилинди.

Бахтиёр Ибатов 8 ноябрь куни вилоят прокурори этиб тайинланган Улуғбек Қосимовнинг ўрнини эгаллади. У бугунгача Ангор тумани ҳокими сифатида ишлаб келган.

Сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг