Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бедарак йўқолган йигитнинг жасади бир ой ўтиб дала майдонидан топилди

Бедарак йўқолган йигитнинг жасади бир ой ўтиб дала майдонидан топилди

Хоразм вилояти Гурлан туманида яшаган, 1997 йилда туғилган Б.М. 2018 йил 31 декабрь куни тунги пайтда ўртоғининг уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Хоразм вилояти ИИБ хабар қилишича, 2019 йилнинг 31 январь куни М.Б.нинг жасади ўзи яшаган маҳалладаги фермер хўжалигининг шудгор қилиниб, суғориб қўйилган дала майдонидан топилган.

М.Бобохоновнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаган. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у «организмнинг паст ҳароратда совуқ қотиши» натижасида вафот этганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг