Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекободда 16 ёшли йигитнинг муштидан бир фуқаро вафот этди

Бекободда 16 ёшли йигитнинг муштидан бир фуқаро вафот этди

2019 йил 3 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри Ўзбекистон кўчасида жойлашган марказий деҳқон бозори олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагида жанжал юзага келди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, 16 ёшли Ш.С. ўзаро жанжал оқибатида Бекобод шаҳрида яшаган 52 ёшли О.Т.нинг юзига мушт туширган. Қўл зарбидан О.Т. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.

Ш.С. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг