Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Белaруслик мутахассис ТАТУ талабаларига стартап яратиш сирларини ўргатди

Белaруслик мутахассис ТАТУ талабаларига стартап яратиш сирларини ўргатди

Белоруслик мутахассис ТАТУ талабаларига стартап яратиш сирлари ҳақида маҳорат дарси ўтди.

Фото: «Tuit.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Ахборот технологиялари, инновацион ғоялар ва муваффақиятли стартап яратиш сири» мавзусида беларуслик мутахассис иштирокида семинар ташкил этилди. Унда ғояларни муваффақиятли стартапга айлантиришнинг асосий босқичлари, АТ-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фикрлар берилди.

Семинарда стартаплар фаолиятини ташкил қилиш, ходимларни танлаш, рағбатлантириш, шунингдек, ғоя ёки маҳсулотнинг сўнгги кўриниши ҳақида сўз юритилди.

Фаолиятини энди бошлаётган тадбиркорлар томонидан йўл қўйиладиган, ҳатто энг яхши инновацион ғоя билан ҳам муваффақиятсизликка учраш мумкин бўлган хатолар ҳақидаги маъруза стартапчи-тингловчилар учун қимматли маълумот бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг