Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берлинлик фаррош лотереяда 90 миллион евро ютди

Берлинлик фаррош лотереяда 90 миллион евро ютди

Фото: «Bild.de»

«14, 19, 21, З0, З2, 4, 7 — берлинлик 36 ёшли Кристина учун булар шунчаки рақамлар эмас, балки янги ҳаётга чипта, омаднинг кулиб боқишидир», деб хабар бермоқда «Germania.one».

Энди у миллионер. Атиги 10,5 евро сарфлаб, 90 миллион евро ютиб олди!

Янги миллионер Испания жанубига саёҳатга бориб, ортга миллионер бўлиб қайтди: у жекпотни айнан шу ерда «Lottoland» чиптасини сотиб олиб ютди.

Рақамларнинг ярмини ўзи белгилади, ярмини онаси «WhatsApp» орқали жўнатди.

Бир кунда миллионерга айланиб қолган она-бола бунча пулни нима қилишгаям ҳайрон.

Kpиcтинaнинг айтишича, у биринчи навбатда фаррошликдан бўшашга ариза беради ва АҚШга саёҳатга жўнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг