Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Биринчи Президент фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳи барча учун ўз эшикларини очади

Биринчи Президент фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳи барча учун ўз эшикларини очади

Фото: «Islomkarimov.uz»

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, Оқсаройда илк бор кўргазмалар зали ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақида «kun.uz» хабар қилди.

Биринчи Президент фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳида кўргазмалар зали, кутубхона ва музей ишга тушиши режалаштирилган. Кўргазмалар зали Биринчи Президентнинг таваллуд айёми арафасида жорий йилнинг 30 январь куни иш бошлайди. Кўргазмалар зали 3 қисмдан иборат бўлади: Катта зал, кичик зал ва очиқ зал.

Кўргазмалар зали барча учун ўз эшикларини очади. Меҳмонлар экспозиялар орқали Ислом Каримов сиймоси гавдалантирилган тасвирий санъат намуналари, турли асарлар билан танишиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, Биринчи Президент ҳаёти, иш фаолияти акс эттирилган кўплаб фотосуратлар намойиши ҳам намойиш этилади.

Оқсарой ҳудудида махсус боғ зонаси ҳам барпо этилади. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси вакилларининг сўзларига кўра, Биринчи Президентнинг бош қароргоҳи ҳисобланган Оқсарой мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов ҳаёти ва босиб ўтган йўллари билан янада яқинроқ танишишга имкон берувчи мукаммал мемориал масканга айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг