Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Блогерлар чемпионатининг финалида кутилмаган интрига келиб чиқди. Натижалар маълум

Блогерлар чемпионатининг финалида кутилмаган интрига келиб чиқди. Натижалар маълум

Шу йилнинг 12 апрелида Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилган эди. Чемпионатнинг 3-10-июнь кунлари бўлиб ўтган финал босқичига 21 та ижодий иш келиб тушди. 

Ҳакамлар ҳайъати иккинчи босқичга келиб тушган ижодий ишларни баҳолашни якунлади. Натижаларни мана бу ерда кўриш мумкин.

Блогерлар чемпионатида 1 та 1-ўрин (15 миллион сўм), 2 та 2-ўрин (ҳар бирига 8 миллион сўмдан), 3 та 3-ўрин (ҳар бирига 5 миллион сўмдан) берилиши кўзда тутилган эди. Финал босқичида икки нафардан 4 нафар иштирокчининг натижалари бир хил бўлиб қолди. Қуйидиги скриншотда буни кўришингиз мумкин.

Чемпионат низомига кўра бундай вазиятда, яъни совринли ўринларга даъвогарларнинг натижаси бир хил бўлиб қолган тақдирда, ғолиб ҳакамлар билан ўзаро келишилган ҳолда Ҳакамлар ҳайъати раиси томонидан аниқланиши белгилаб қўйилган эди. Шунга асосан Музаффар Қосимовга 2-ўрин, Муслим Мирзажоновга 3-ўрин берилди. Бундан ташқари, бир хил натижа қайд этган Жавоҳир Иззатуллаев ва Феруза Саттороваларнинг ҳар иккисига ҳам 3-ўрин берилди. Демак, 3-ўрин соҳиблари 4 нафарни ташкил этди.

Бундан ташқари, ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. Номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади. Номинацияларнинг ғолиблари ким бўлганини тақдирлаш маросимида маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими 14 июнь — Халқаро блогерлар куни бўлиб ўтади. Маросим Тошкентдаги «Latte» меҳмонхонасида ўтказилиши режалаштирилган.

Барча ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз! Мукофотлар муборак бўлсин!

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг