Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«BMW» дунёдаги энг тезкор пойга дронини яратади

«BMW» дунёдаги энг тезкор пойга дронини яратади

Фото: «ITC.ua»

Германиянинг «BMW» автомобилсозлик компанияси «Drone Racing League» («DRL») мусобақаси вакилларига дунёдаги энг тезкор дронни яратишда ёрдам беради. Бу орқали улар Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олишни режалаштирган.

Ҳозир амалда рекорд ўтган йили «DRL RacerX» дрони томонидан ўрнатилган бўлиб, у соатига 265,8 километр тезликда ҳаракатланганди, деб хабар берди «ITC.ua».

Бунинг учун компания ўзининг аэродинамика бўйича техник мутахассисларини ишга солади, шунингдек, ўз синов марказида аэродинамик трубадан фойдаланишни таъминлаб беради. «BMW»дагиларнинг таъкидлашича, уларни рақамли технологияларнинг ўта замонавий енгил материаллар билан ўзаро уйғунлиги қизиқтирмоқда.

Таъкидлаш керакки, «DRL» дронлари бунга қадар «BMW Welt» кўргазма марказида ҳамда «BMW» автомобиллари ўзаро курашадиган компаниянинг Мюнхендаги автомузейида учган. Американинг «ESPN» спорт телетармоғи билан имзоланган битимдан сўнг компания «Drone Racing League»  мусобақаси учун «DRL Racer 3» дронини яратган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг