Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокс федерацияси Майк Тайсон билан алоқага чиқмаган

Бокс федерацияси Майк Тайсон билан алоқага чиқмаган

Фото: «НТВ»

Бугун қатор интернет нашрларида бокс афсонаси Майк Тайсон мустақиллик байрами арафасида Тошкентга келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Уларда айтилишича, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси америкалик собиқ жаҳон чемпионини юртимизга таклиф қилган ва Тайсон Ўзбекистонда мухлислари билан учрашади, мастер-класс ўтади ва матбуот анжуманида иштирок этади.

Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида бокс федерацияси билан боғландик.

«Ҳақиқатан ҳам мустақиллик байрами арафасида катта бокс кечаси ташкил қилиб, унга жаҳон бокси афсоналарини таклиф қилишни режалаштирганмиз. Аммо Майк Тайсоннинг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан узоқ. Чунки федерация у билан алоқага чиқмаган», — деди федерация матбуот хизмати вакили.

Унинг қўшимча қилишича, бокс кечасига бошқа бир таниқли спортчи Константин Цзю келиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг