Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бокуда содир бўлган ёнғин туфайли 25 киши ҳалок бўлди (видео)

Бокуда содир бўлган ёнғин туфайли 25 киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: «Sputnik»

Бугун эрталаб Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги наркология диспансерида ёнғин юз берди. Унинг оқибатида 25 киши ҳалок бўлган. Мазкур иш бўйича текширувни шахсан мамлакат президенти Илҳом Алиев назоратга олган. Фожиага электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинаяпти, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Ўт ўчирувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб боришган, аммо кучли шамол оқибатида ёнғиннинг кучайиши вазиятни оғирлаштирган. Ҳалокатни бартараф этишда 43 та ўт ўчириш машинаси ва 160 киши қатнашган.

Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра ёнғин вақтида бинода 55 киши бўлган, улардан 30 таси қутқарилган, шундан уч нафар жабрланувчи республика токсикология марказига ётқизилган. Бинодан 25 кишининг жасади олиб чиқилган.

Хабарда айтилишича, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев воқеа жойига бориб, мутасадди идораларга ёнғин сабабларини аниқлаш ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг