Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади

АКТ соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади

Фото: «Uza.uz»

Шу йилнинг 30 март куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари намойишига бағишланган меҳнат ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирнинг мақсади компания, ташкилот ва корхоналарга, давлат идораларига замонавий билимларга эга истеъдодли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш, ёш мутахассисларга ишга жойлашишда кўмаклашишдан иборат.

Ярмаркада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 100 та корхона ва муассасалар, шунингдек давлат органлари мавжуд иш ўринлари билан қатнашадилар.

Бу йилги ярмаркада ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадр тайёрловчи Тошкент ахборот технологиялари университети, унинг ҳудудий филиаллари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, жами 2600 дан зиёд ёшларнинг иштироки кутилмоқда. АКТ соҳасида билим ва кўникмага эга мутахассислар ярмаркага таклиф қилинади.

Меҳнат ярмаркаси Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт мажмуасида соат 10:00 дан иш бошлайди. Манзил: Амир Темур шоҳ кўчаси, 108-уй).

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси бир вақтнинг ўзида юртимизнинг қуйидаги манзилларида бўлиб ўтади:

Самарқанд: ТАТУнинг Самарқанд филиали (Шоҳруҳ Мирзо кўчаси, 37а-уй)

Фарғона: ТАТУнинг Фарғона филиали (Мустақиллик кўчаси, 185а-уй)

Қарши: ТАТУнинг Қарши филиали (Бешкент трассаси 3 км)

Урганч: ТАТУнинг Урганч филиали (Урганч шаҳри, Ал-хоразмий кўчаси, 110-уй)

Нукус: ТАТУнинг Нукус филиали (Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74-уй).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг