Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонга боради

Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонга боради

Жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитойнинг ваколатли вакиллари 2018 йил октябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилинди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ушбу тадбирда қатнашади

Шунингдек, шу йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар темир йўллари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Учрашув якунларига кўра, баённома имзолаш режалаштирилмоқда.

20-21 сентябрь кунлари эса ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг