Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир ўринбосари «Facebook»да одамларнинг саволларига жавоб беради

Бош вазир ўринбосари «Facebook»да одамларнинг саволларига жавоб беради

Фото: «Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангандан буён халқчил сиёсат юритиб келмоқда. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак деган ғоянинг замирида ҳам шу мақсад мужассам.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда барча давлат органлари ва уларнинг раҳбарлари, сенатор ва депутатлар, ҳокимларнинг саҳифалари очилди, шу тариқа қайсидир маънода улар халққа, оддий одамларга янада яқинлашишди.

Давлат раҳбарининг ташаббусига лаббай деб жавоб берганлардан бири Хотин-қизлар қўмитасидир. Қўмита ижтимоий тармоқларда анча фаол фаолият олиб бормоқда. Жумладан, қўмитанинг «Facebook»даги расмий саҳифасига ҳар куни аёллардан юзлаб ариза, шикоят ва таклиф келиб тушмоқда, уларга зудлик билан ечим топилмоқда.

Албатта, «кадр ортидаги» бу жараёндан кўпчилик бехабар. Шу сабабли қўмита кўпларнинг жонига ора кираётгани, мушкулини осон қилаётганини ҳақида аксариятимизда маълумот, тасаввур йўқ. Аслида Хотин-қизлар қўмитаси кўмаги билан оёққа турган, миннатдор бўлганлар жуда кўп.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг «Давлат бошқарувида ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиши учун аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш» қўшма лойиҳаси фуқаролар ва қўмита ўртасида узвий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бир ташаббусга қўл уришди.

Яқин кунларда Бош вазир ўринбосари мақомидаги шахс — Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ҳамда қўмитанинг масъул ходимлари «Facebook»даги «Maslahat.uz» гуруҳида фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб беради.

Юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари, турли сабабларга кўра ечим топмаётган муаммолари ҳақида маълумот беришлари мумкин. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ўртага ташланган масалалар қисқа фурсатда ҳал этилади, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди.

Онлайн савол-жавоб бўлиб ўтадиган вақт тез орада маълум қилинади. Бизни кузатиб боринг! 

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг