Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмаларига раҳбарлар тайинланди

Бош вазир қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмаларига раҳбарлар тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилиниб, унга кўра, бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилганди.  

«Ҳуқуқий ахборот» каналининг маълумот беришича, ҳукумат фармойишига асосан қуйидагилар бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмалари мудири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди:

 Айтмуратов Ринат Бахитович – Қорақалпоғистон Республикаси;

Араббоев Асрорбек Турғунович – Андижон вилояти;

 Раҳматов Раҳматулло Жумаевич – Бухоро вилояти;

 Ғозибеков Абдубоқи Қирқйигитович – Жиззах вилояти;

 Эшназаров Муродулла Норқобилович – Қашқадарё вилояти;

 Шакаров Дилшод Эсанович – Навоий вилояти;

 Мадраҳимов Фарҳод Зокиржонович – Наманган вилояти;

 Туробов Акмал Шодиевич – Самарқанд вилояти;

Расулов Умиджон Маматқулович – Сирдарё вилояти;

 Раҳмонов Абдимўмин Қодирович – Сурхондарё вилояти;

 Абилов Қаҳрамон Қобилжонович – Тошкент вилояти;

 Турғунов Иброҳим Қаюмович – Фарғона вилояти;

 Наврўзов Анварбек Қуролбаевич – Хоразм вилояти;

 Яминов Отабек Собитович –Тошкент шаҳри.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг