Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Босқинчиликда айбланган «Альфа» махсус кучлари офицерлари Кавказ тоғларига яширинди

Босқинчиликда айбланган «Альфа» махсус кучлари офицерлари Кавказ тоғларига яширинди

Фото: «Reuters»

Россия федерал хавфсизлик хизматининг 8 офицери Шимолий Кавказ тоғларига яширинди. Улар Москва банкларидан бирига қилинган босқинчиликда айбланаётган эди.

«Альфа» махсус кучларида хизмат қиладиган офицерлар Кавказда хизмат сафарида бўлиб турган эди. Шу вақтда босқинчиликда айбланаётган бошқа хизматдошлари Москвада қамоққа олинганидан хабар топишади ва яширинишга қарор қилишади.

Хабар қилинишича, охирги икки йилда пулни «нақдлаштириш бозори» қатнашчиларига нисбатан иккита босқин содир этилган. Пул олиб кетаётган кортежлар давлат рақамига эга бўлмаган микроавтобуслар томонидан тўхтатилган ва ундан ниқобдаги эркаклар югуриб чиқиб, «ФХХ ишламоқда», деб бақиргани айтилмоқда. Ушбу босқинлар нима билан якунлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Москва ҳарбий суди 5 июлда «Альфа»нинг 5 ходимини августга қадар қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган эди. Яна икки офицер уй қамоғига ҳукм қилинган. Улар Москвадаги «Металлург» банкига босқин уюштиришда ва 140 миллион рубл ўғирлашда айбланмоқда. Бу пул хитойлик тадбиркорга тегишли бўлиб, жиноятчилар уни 2,5 миллион долларга алмаштиришни мақсад қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг