Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда радардан қочган ҳайдовчилар жаримага тортилди (видео)

Бўстонлиқда радардан қочган ҳайдовчилар жаримага тортилди (видео)

Фото: «ru.diez.md»

Кунларнинг кескин исиши натижасида дам олиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига бориб-келаётган фуқаролар оқими кўпаймоқда. Дам олувчи фуқароларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши, тезлик оқибатида содир бўлувчи кўнгилсиз йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлига янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилган. Айрим ҳайдовчилар автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаларига тушмаслик ва белгиланган жарималардан қочиш мақсадида ўз автоуловларини давлат рақам белгиларини ечиб олиб ёки беркитиб харакатланишга уринишмоқда.

Шу ҳолатларни ҳисобга олган Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ хизмати ходимлари томонидан махсус рейдлар амалга оширилмоқда. Рейдлар давомида давлат рақам белгиларини ечиб олинган ёки давлат рақам белгиларини ҳар-хил ашёлар ёрдамида беркитишга уринган автомашиналар аниқланиб, уларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, вақтинчалик жарима майдонларига қўйилмоқда. Ушбу ҳолат бўйича йил бошидан буён 27 та ҳолат аниқланган.

Сўнгги рейдлар давомида «Бектемир-Чорбоғ» йўлида бир неча қонунбузарларга нисбатан кескин чоралар кўрилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг