Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Британияда янги ташқи ишлар вазири тайинланди

Британияда янги ташқи ишлар вазири тайинланди

Фото: «The Christian Science Monitor»

Англия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон истеъфога чиққани туфайли унинг ўрнини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Жереми Ҳант эгаллади. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Брексит» туфайли Англияда истеъфога чиқаётган бюрократлар сони ортиб боряпти. Куни кеча «Брексит» вазири Девид Девис ҳам бош вазир Терезе Мэйга истеъфосини тақдим этган эди.

Истеъфога чиққан ҳар иккала вазир Тереза Мэйнинг «Брексит» сиёсатидан норози.

Ҳант 7 йилдан бери Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири сифатида фаолият юритаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг