Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун — финал! Уни Равшан Эрматов бошқаради

Бугун — финал! Уни Равшан Эрматов бошқаради

Бугун 1 февраль куни Осиё Кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Финалда турнир кашфиёти — Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

Финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Агар финалда Япония терма жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, улар ўз тарихларида 5-марта Осиё Кубоги ғолибига айланишади. Агар Қатар терма жамоаси ғалаба қозонса, улар биринчи марта Осиё Кубоги совринини бошлари узра кўтаришади.  

Осиё Кубоги, финал.

Япония — Қатар

Абу Даби, «Zayed Sports City Stadium» 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Ён ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Тўртинчи ҳакам Ма Нинг (Хитой).

VAR Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур), Кристофер Бит (Австралия).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг