Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун жаҳондаги энг йирик ахборот технологиялари кўргазмаси — «CeBIT 2018» иш бошлайди

Бугун жаҳондаги энг йирик ахборот технологиялари кўргазмаси — «CeBIT 2018» иш бошлайди

Фото: «Twitter»

«ТАСС» хабар беришича, бугун, 11 июнь куни Германиянинг Ҳанновер шаҳрида анъанавий ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар кўргазма-ярмаркаси —  «CeBIT 2018» иш бошлайди. Унда 70 дан зиёд мамлакатдан 2,8 мингта атрофида экспонентлар қатнашиши кутилмоқда.

Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, кўргазма бош мавзулари — рақамлаштириш, унинг иқтисодиёт ва жамият ҳаётига таъсири, сунъий тафаккур тараққиёти, робототехника ва муқобил транспорт воситалари.

Кўргазма раҳбари Оливер Фрезенинг айтишича, «CeBIT» бу йил фестивал кўринишини олади ва айниқса ёшларни соҳага кўпроқ қизиқтириш мақсад қилиб олинган.

Ҳанноверда «CeBIT» кўргазмаси 1986 йилдан бери ўтказиб келинмоқда ва энг янги ахборот ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминотнинг инсоният ҳаётининг турли соҳаларига татбиқ этилишини намойиш этувчи жаҳондаги энг йирик платформа саналади.

«CeBIT 2018» 15 июнгача давом этади — воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг