Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун профессионал боксчимиз ўзининг навбатдаги жангини ўтказади

Бугун профессионал боксчимиз ўзининг навбатдаги жангини ўтказади

Фото: «olympic.uz»

Бугун профессионал боксчимиз Улуғбек Холов Жанубий Осетиянинг Цхинвал шаҳрида ўзининг профрингдаги еттинчи жангини ўтказади. Ушбу баҳсда ҳамюртимизга россиялик Сослан Тедеев рақиблик қилади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумот учун, 28 ёшли Улуғбек шу кунгача профессионал боксда 6та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3та нокаут).

Россиялик 22 ёшли чарм қўлқоп устаси эса бунгача 18 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 17 тасида рақибларини мағлубиятга учрата олган (11та нокаут). Битта жангда эса у имкониятни бой бериб қўйган.

Томонлар ўртасидаги баҳс енгил вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг