Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Шаҳрам Ғиёсов Севара Назархон қўшиғи остида рингга чиқади

Бугун Шаҳрам Ғиёсов Севара Назархон қўшиғи остида рингга чиқади

Фото: «Olamsport.com»

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги машҳур «Уэмбли» стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ҳамюртимизга бугунги жангда никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади. Ғиёсов аренага Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг «Улуғимсан Ватаним» қўшиғи остида чиқиб келади. Севара «Уэмбли» аренасида ушбу хит таронага айланган қўшиғини жонли тарзда ижро этади, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов шу кунгача проф рингда тўрт маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3таси нокаут билан). Лагуна эса 14та жангнинг барчасида ғолиб бўлган. Ўнта жангини муддатидан олдин якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган жанг «УзРепорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг