Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Булунғурлик ёш ихтирочи нархи 753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди

Булунғурлик ёш ихтирочи нархи 753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди

«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида «Ёш инновациячи» кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан истеъдодли ёшлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан қатнашдилар.

Ана шундай иштирокчилардан бири Булунғур маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нурмуҳаммад Файзуллаевдир. У дуккакли экинликлар экишга мўлжалланган, ёқилғи ишлатилмайдиган янги ускуна яратди.

– Ушбу ускуна маккажўхори ва ловия уруғларини экишга мўлжалланган, – дейди Н. Файзуллаев. – Энди бу мосламани соя экишга ҳам мослаштирмоқчимиз, Бу ускунадан илк бор апрель ойида фойдаланганмиз ва унинг ҳосилини йиғиб бозорга олиб чиқиб сотяпмиз. Яна бир афзаллик жиҳати шундаки, агар қўл меҳнатидан фойдаланган ҳолда уруғларни экадиган бўлсак, бир кунда 8-10 сотихга экин экиш мумкин, ушбу мослама орқали эса бир кунда 45-50 сотих ерга уруғ экиш мумкин. Яна бир эътиборли жиҳати, бу мосламани яратиш учун бор йўғи 753 минг сўм ҳаражат қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг