Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими методистига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими методистига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Zamin.uz»

Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими методисти Н. шаҳардаги 29-мактаб ўқитувчиси И.ни халқ таълими бўлимида юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу мактаб директорининг ўринбосари лавозимига тайинлаб қўйишни ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан ундан 500 АҚШ долларини олган. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайтида хабар берилди.

Ушбу жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг