Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода «Bukhara City» — шаҳар ичида шаҳар қурилади

Бухорода «Bukhara City» — шаҳар ичида шаҳар қурилади

Бухорода бўлиб ўтаётган «Bukhara investment Forum» ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Форум доирасида шаҳарсозлик режалари маълум қилинди. Унга кўра шаҳар марказида кейинги уч йил ичида «Bukhara City» – шаҳар ичра шаҳар қурилади. Халқаро форум доирасида ўтган анжуманда бу ҳақда Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов маълум қилди.

Фото: Жаҳонгир Фозилов

«Bukhara investment Forum»да «Bukhara City» халқаро ишбилармонлик ва кўнгилочар турар жой маркази қурилиши лойиҳаси тақдим қилинди. Бунда «Зулфия» , «Саноатчилар» ҳамда «Қаюм Муртазоев» кўчалари орасидаги 46 гектар майдонда «Bukhara City», яъни шаҳар ичра шаҳар бунёд этилиши режалаштирилган.

—  Лойиҳанинг умумий қиймати 225 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа уч йил ичида жаҳон стандартларига мос равишда амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳани тузишда энг аввало, тарих ва келажакнинг ўзаро боғлиқлигини, хавфсизлик, йўлларда тирбанд бўлмаслик ва илғор хорижий меъморчилик ютуқларини ўрганиб, қўллаган ҳолда барпо этиш асосий мезон қилиб белгиланган. Лойиҳага кўра, ҳар бир қарич ер ҳисоб-китоб қилиниб, 32 та лотга бўлинади. Меҳмонхона, музейлар, кутубхона, бизнес марказлари, савдо мажмуалари, конференция заллари, ресторан ва маданий марказлар, кўп қаватли уйлар ва сунъий ҳовузлар, фавворалар қурилади, — 
деди Карим Камолов.

Билдирилишича, «Bukhara City» нинг бош режаси Туркиянинг «Студио Вертебра» халқаро миқёсдаги хорижий архитектор компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.

«Bukhara City» ишбилармонлар ва янги бунёдкорлик ҳудуди қурилиши доирасидаги инвестициявий таклиф лойиҳаси ҳамда вилоятда туризм индустриясига доир тақдимотлар видеоролик орқали намойиш қилинди.

Лайло Ҳайитова

Фото: Жаҳонгир Фозилов

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг