Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ҳам ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

Бухорода ҳам ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

Фото: «Asr.uz»

3 февраль куни соат 11:20 ларда Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи Ф.Б. «Спарк» русумли автомашинасини Янгибозор МФЙ Ибн Сино кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу кўчада хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори, сафдор Т.Асадовни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, натижада сафдор Т.Асадов жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хива шаҳридаги А.Темур кўчасида Хоразм вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор С.Сапаевнинг тўхташ ишорасига қарамай, уни уриб юборган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг