Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода сохта «газчи» аҳолини алдаб юргани аниқланди

Бухорода сохта «газчи» аҳолини алдаб юргани аниқланди

Бухоро вилоятининг Ромитон туманида кеча, 23 июнь куни туман МИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил апрель ойида Ромитон туманида яшовчи, муқаддам судланган, «Инновацион газтехсервис» МЧЖ техник хавфсизлик бошлиғи Ш.О. жиноятга қўл урди.

Қайд этилишича, у шу туманда яшовчи Х.А.нинг уйига келиб, ўзини «туман газ таъминоти ходими» деб таништириб, унинг газ ҳисоблагичини қиёсловдан ўтказиб бериш учун алдаш йўли билан 43 000 сўм пулини олган ҳамда шу йил май ойи бошида шу тумандаги қишлоқда яшовчи Н.Р.га газ таъминотидан қарзи борлигини айтиб, ундан алдаш йўли билан 1 185 000 сўм пулини олиб, абонент картасига кирим қилмасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, гумондор Ш.О. ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг