Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чарчаган шифокорлар мастларга тенглаштирилди

Чарчаган шифокорлар мастларга тенглаштирилди

Фото: «Shutterstock»

Солсбери университети олимлари аниқлашича, бир сменада 12 соат ва ундан ортиқ ишлаган шифокор диққатини жамлай олиш бобида маст ҳайдовчи билан бир хил. Бу ҳақда «Daily Mail» хабари асосида «Life.ru» ёзмоқда. Бундай ҳолатда ишлаган шифокорлар, айниқса, жарроҳларнинг бемор ўлимига сабаб бўлувчи хатога йўл қўйиш эҳтимоли 27 фоиз кўпроқ.

Шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган кенг кўламли тадқиқот медиклар иш сменасининг 8 соатдан 12 соатга ошиши бемор учун хавфли эканини кўрсатмоқда. Алоҳида таъкидланишича,  8 соат ишлаб бўлгандан кейин ҳатто ҳамширалар ва анестезиологларнинг ҳам иш қобилияти сусайиб кетади. Олимлар шифокорлар хатоларини камайтиришнинг ягона чорасини уларнинг иш соатларини қаттиқ назорат қилишда кўришяпти.

Аммо айни пайтда юзага келган муаммонинг айбдори шифокорлар эмас — олимларнинг таъкидлашларича, охирги йилларда тез ёрдам чақиришлар ва шошилинч жарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўлимларига тушганлар сони, оғир жароҳатлар ва  жарроҳ кўрсатмаси талаб этиладиган бошқа касалликларни даволашлар сони беш баравар кўпайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг