Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чексиз миқдорда қайта ишлаш мумкин бўлган пластик кашф қилинди

Чексиз миқдорда қайта ишлаш мумкин бўлган пластик кашф қилинди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Қайта ишлашдаги мураккаблик — пластикнинг асосий муаммоси ҳисобланади. У деярли парчаланмайди, дарё ва денгизларни ифлослантиради, тирик организмларда тўпланиб қолади. Америкалик олимлар мазкур муаммога ечим топди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Улар деярли чексиз миқдорда полимерлаш ва деполимерлаш хусусиятига эга пластикни олишга муваффақ бўлди. Янги бирикмага мономер сифатида гамма-бутиролактон молекуласидан фойдаланилган. Полимерлаш жараёни алоҳида шароитларни талаб этмайди: реакция хона ҳароратида ва минимал миқдордаги катализаторлар иштирокида амалга ошади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги материал пластикнинг замонавий турларига мос келади. Унинг ўзига хос жиҳати — кўп маротаба қайта ишлаш имкониятига эга эканлиги. Материал осонликда 120 даража Цельсийда парчаланади. Шу билан бирга олинган мономерлардан яна пластик яратишда фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг