Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Дам олиш куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 6 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +17 даража, кундузи +26 ... +28 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 ... +17 даража, кундузи +23 ... +28, Урганчда кечаси +16 ... +21 даража иссиқ бўлади. Сониясига7-12 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15 ... +20 даража, кундузи +28 ... +33 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +13 ... +18 даража, кундузи +25 ... +30 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +10, кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +13 ... +18, кундузи +25 ... +30 даража исиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг