Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

СТИР бериш ва бошқа талаб юқори хизматлар 1 сентябрдан барча ДХМларда кўрсатилади

СТИР бериш ва бошқа талаб юқори хизматлар 1 сентябрдан барча ДХМларда кўрсатилади

Фото: «President.uz»

2018 йилнинг 1 сентябридан жисмоний шахсларга СТИР бериш ва бир қатор аҳоли талаби юқори бўлган хизматлар барча давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этила бошланади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.

Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи давлат хизматлари марказлари жами сони 201 та бўлиб, улар томонидан 2018 йил 1 сентябрдан тақдим этиладиган хизматлар:

  • Туғилганликни қайд этиш;
  • Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;
  • ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш;
  • Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш;
  • Жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш;
  • Жисмоний шахсларга СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) бериш;
  • Манзил-маълумот ахборотларини бериш.

Шу пайтгача юқоридаги хизматлар синов тариқасида Наманган, Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Дўстлик,  Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ, Хонқа туманлари, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман давлат хизматлари марказларида жорий этилган эди. Энди эса барча 201 та марказ орқали бу хизматлардан мамлакатимизнинг барча аҳолиси фойдаланиши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг