Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Давр» банкининг ходимлари фирибгарликда айбланмоқда

«Давр» банкининг ходимлари фирибгарликда айбланмоқда

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Оммавий ахборот воситаларида «Давр» банки ходимлари кўп миллионли ўмаришлар билан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалган эди. ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади.

Ўндан ортиқ мижозлар зарарни қоплашни талаб қилмоқда. Дарҳақиқат, ички ишлар бошқармасига Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи У.Ж. дан шикоят хати тушган. У жорий йилнинг 9 апрелида ипотека кредити олиш учун «Давр» банкининг Учтепа филиалига мурожаат қилгани ва бирламчи тўлов сифатида 75 миллион сўм бадал пулини ўтказганини билдирган. Аммо бу пуллар қурувчи ташкилот ҳисобига етиб келмаган.

Кейинчалик шунга ўхшаш шикоят хатларидан яна 20 таси ички ишлар органларига келиб тушди. Уларнинг барчаси кредит олиш ва банкда шахсий ҳисоб-рақам очиш билан боғлиқ эди. Ушбу факт юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 3-пункт, 168-моддаси, «а» банди билан («Фирибгарлик») жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб «Давр» банки ходимлари 28 ёшли Ю.Ж. ва 23 ёшли М.Б. қўлга олинди Уларга нисбатан 1 май куни айблов эълон қилиниб, қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг