Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутат сўровидан кейин эшитиш мосламаси олиб берилди

Депутат сўровидан кейин эшитиш мосламаси олиб берилди

Мелиқул Ханжаров Сурхондарё вилоятининг “Хайрандара” маҳалласида истиқомат қилади. Кўп йиллардан бери ишсиз. Ижтимоий ҳимояга муҳтож. Қолаверса, анчадан буён қулоғи эшитмайди, оғир хасталикка чалинган. Даволаниш учун эса катта маблағ керак.

Шу боис фуқаро O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан мазкур ҳудудда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддиларга эшитиш мосламаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Унинг мурожати Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аҳмад Назиров томонидан назоратга олинган эди.

Халқнинг ишончли вакили шу масала юзасидан Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан муаммо ижобий ҳал этилди. Куни кеча туман тиббиёт бирлашмаси, партия Олтинсой туман Кенгаши мутасаддилари М.Ханжаров хонадонида бўлиб, унга эшитиш мосламасини топширишди.

–Кўп йиллардан буён қулоғим яхши эшитмайди, – дейди у. – Шу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилган эдим. Лекин натижа бўлмади. Охир-оқибат O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан маҳалламизда ташкил этилган сайёр қабулда ташкилотчилардан амалий ёрдам сўрадим. Мана, партия ташаббуси билан менга эшитиш мосламаси беришди. Ҳозирда эшитиш қобилиятим яхшиланди. Бунинг учун партия ходимларига миннатдорчилик билдираман.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг