Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дори воситаларининг ножўя реакциялари ҳақида вазирлик огоҳлантирилиши лозим

Дори воситаларининг ножўя реакциялари ҳақида вазирлик огоҳлантирилиши лозим

Фото: «Norma.uz»

Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилиши тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Инсон ва қонун» газетаси хабар берди.

Низомга мувофиқ даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида ёзма шаклда Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориши лозим.

Бунда тегишли хабарнома 10 кун ичида расмийлаштирилиб юборилиши керак.

Хабарномада қўлланилган дори воситасининг ножўя реакцияси анафилактик реакция, Лайелл синдроми ёки Стивенс-Джонсон синдроми билан боғлиқ деб хулоса қилинса ёхуд бу ҳақда маълумот келиб тушса, шунингдек унинг оқибатида инсон вафот этганлиги аниқланса, хабарнома 1 кун ичида расмийлаштирилиши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилиши лозим.

Даволаш-профилактика муассасаси томонидан юбориладиган хабарнома даволаш-профилактика муассасаси врачи томонидан, дорихона ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ташкилотлар томонидан юбориладиган хабарнома эса, ушбу ташкилот раҳбари томонидан имзоланган бўлиши шарт.

Хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда унинг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва юборилиши учун хабарномани имзолаган шахс масъул ҳисобланади.

Дори воситаларини қўлловчи бошқа ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида фаолиятининг хусусиятига кўра мазкур Низомда тегишлича даволаш-профилактика муассасалари ёхуд дорихона, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилот учун белгиланган тартибда хабар беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг