Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунё террорчилик ташкилотлари сафида 18 ёшга тўлмаган 300 мингдан зиёд ёшлар бор

Дунё террорчилик ташкилотлари сафида 18 ёшга тўлмаган 300 мингдан зиёд ёшлар бор

Айни дақиқаларда Тошкентда «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

ЎзАнинг тадбирда иштирок этаётган Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга асосланиб хабар беришича, бугун дунё бўйлаб 18 ёшгача бўлган 300 мингдан ортиқ ёш жангарилар сафида қуролли тўқнашувларда иштирок этмоқда. Уларнинг 80 фоизи 15 ёшли болалардир.

2000 йилда террористик ташкилотларга аъзо бўлганларнинг ўртача ёши 28 ёшни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб уларнинг аксариятини 20 ёш атрофидагилар ташкил қилмоқда.

– Сайёрамиздаги ёшлар ўртача 2 миллиардни ташкил этишини инобатга олсак, бу жуда катта долзарб муаммо, – деб айтган С.Сафоев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг