Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг кучли мамлакатлари (рейтинг)

Дунёнинг энг кучли мамлакатлари (рейтинг)

Фото: «US News & World Report»

АҚШдаги нуфузли «U.S. News&WorldReport» нашри дунёнинг энг кучли мамлакатлари рейтингини тузди.

Етакчи учлик «эски номлар» — АҚШ, Россия ва Хитой. Уларни изма-из таъқиб қилаётган мамлакатлар: Германия, Буюк Британия, Франция ва Япония.

Кучли ўнликка  Исроил, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ҳам киритилди.

«U.S. News&WorldReport»да чоп этилган мақолада «кучли давлатлар» глобал миқёсда катта таъсир кучига эгалиги айтилади: уларнинг номи жаҳон оммавий ахборот воситалари сарлавҳаларидан тушмаяпти, халқаро майдондаги жараёнларда уларнинг «қўли узун», глобал иқтисодий моделларни айнан улар шакллантирмоқда, уларнинг ташқи сиёсати ва ҳарбий бюджети доимо ҳамманинг диққат-эътиборида ва ҳоказо. 

Исроил «энг кучлилар» сафида?

Бунинг сабаби оддий: макроиқтисодий кўрсаткичлари, умуман аҳолиси ва ер майдони жиҳатидан ҳам кичик бўлишига қарамай, бу мамлакат жаҳондаги энг илғор илмий тадқиқот ва юқори технология марказларидан бири саналади. Яҳудий мамлакатининг ялпи ички маҳсулоти йилига 350,9 миллиард долларни ташкил этади, солиштирадиган бўлсак, бу рейтингда 7-ўринни банд этган Япониянинг ялпи ички маҳсулоти — 4,9 триллион доллар, аҳолиси эса 126 миллион киши.

Жами 80 мамлакат киритилган ушбу рўйхатда Туркия (16-ўрин), Беларусь (35), Украина (39), Қозоғистон (43), Озарбайжон (45), ҳатто Болтиқбўйи республикалари ҳам бор, Ўзбекистон номини эса учратмадик...

«Энг кучли» 10 мамлакат:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг