Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ 2 миллион доллардан зиёд пулни Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлганларни қўлга олди

ДХХ 2 миллион доллардан зиёд пулни Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлганларни қўлга олди

Фото:«Xabar.uz»

Давлат хавфсизли хизмати Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Хўжаобод тумани «Мундуз» МФЙ ҳудудида «Андижон-Қорасув» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Раҳматилло Аҳмедов бошқарувидаги «Нексия-3» тўхтатилган.

ЎзАнинг ёзишича,  машина текширилганда, унинг юкхонасига яшириб қўйилган 1 дона 30 литр ҳажмли елим идишда ва 2 дона целлофан пакетда жойланган жами 2.116.501 (икки миллион бир юз ўн олти минг беш юз бир) АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валюта борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳридан бериб юборилган ушбу пулларни Қорасув шаҳрида яшовчи Раҳматилло Аҳмедов Шаҳрихон туманида кутиб олган. Мазкур катта миқдордаги хорижий валюта божхона назоратини четлаб ўтиб, қўшни Қирғизистон Республикасига чиқарилиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ишга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг