Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди метрода жетон сотиб олиш шарт эмас, «HUMO» бўлса кифоя

Энди метрода жетон сотиб олиш шарт эмас, «HUMO» бўлса кифоя

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3945-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда «HUMO» тўлов тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яна бир янгилик сифатида Тошкент метрополитенининг 21 та станцияларида воситасиз тўлов яъни, «HUMO» пластик картаси орқали турли бекатларга қатновларни амалга ошириш дастури ниҳоясига етказилди. Ҳозирда, метрополитеннинг «Буюк Ипак Йўли», «Амир Темур ҳиёбони», «Мустақиллик майдони», «Пахтакор», «Мирзо Улуғбек», «Чилонзор», «Беруний», «Минор», «Абдулла Қодирий» бекатларида карта орқали тўловнинг амалга ошириш тизими яратилди.

Нақд пулсиз тўловни амалга ошириш имкониятлари яна-да кенгаймоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг