Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди смартфонингиздан хавфсирамасангиз ҳам бўлади

Энди смартфонингиздан хавфсирамасангиз ҳам бўлади

Олимлар смартфондан болалар ёки катталар фойдаланаётганини ажратишга қодир алгоритмни ишлаб чиқди.

Фото: «Magikey»

Жанубий Каролина ва Чжэцзян университетининг олимлари смартфондан болалар ёки катталар фойдаланаётганини ажратишга қодир «iCare» алгоритмини ишлаб чиқди. Алгоритм 84 фоиз аниқликда ишламоқда, деб хабар берди «NV.ua».

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёш диапазонини автоматлаштирилган ҳолда аниқлаш ота-оналарнинг ишини анча енгиллаштиради: улар ўз смартфонларини болаларга бемалол бериш туриши мумкин ва бунда болакайлар «Amazon» орқали бирорта буюртмани босиб юбормаслиги ёки ёшга боғлиқ бўлган контентга кириб кетишидан хавфсирамаса ҳам бўлади.

Олимлар мазкур алгоритмни яратишда уч ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳамда 22 ёшдан 60 ёшгача бўлган катталар ўртасида тажриба ўтказди.

Иштирокчиларга «Android» телефонни блокдан чиқариш ва ўйин ўйнаш таклиф қилинган. Дастур фойдаланувчилар бармоғининг экранга босилиш тезлиги ва интенсивлиги ҳақида маълумотларни тўплаган. Шундан сўнг маълумотларлар асосида алгоритм яратилган.

Ишлаб чиқилган алгоритм катта ёшдаги фойдаланувчилар билан болаларни 84 фоиз аниқликда ажратган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг