Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон Буюк Британия қироличаси билан учрашди

Эрдўғон Буюк Британия қироличаси билан учрашди

Фото:«Denizhaber.com»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Букингэм саройида қиролича Елизавета II билан учрашди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Учрашув 40 дақиқа давом этди.

Уч кунлик расмий ташриф билан Лондонга борган Эрдўғон Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан ҳам учрашди. Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи муҳокама қилинди. Шу билан бирга, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашилди.

Терроризмга қарши курашишда икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг