Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон ва Исроил бир-бирини бомбардимон қилди, жабрланган Сурия (видео)

Эрон ва Исроил бир-бирини бомбардимон қилди, жабрланган Сурия (видео)

Кадр: «Youtube»

Сурияда жойлашган Эрон ҳарбийлари 10 май, пайшанбага ўтар кечаси Исроилнинг Ғолан тепаликларига 20 та ракета зарбасини йўллади. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бир нечта баллистик ракета парвози муваффақиятсиз чиққан. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар аниқланмоқда.

Бундан ташқари, Исроил армияси мудофаа вазири матбуот котибининг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати ушбу воқеани «Эроннинг ҳужуми» сифатида кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, «Al Mayadeen» телеканалининг хабарига кўра, Суриянинг Хан-Арнаба туманидаги Сурия қўшинлари ҳам авиазарбага учраган. «Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Суриянинг Хан-Арнаба туманини бомбардимон қилди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг