Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эшқобил Шукур ижодий кечаси: Ер, эл, шеър соғинчи

Эшқобил Шукур ижодий кечаси: Ер, эл, шеър соғинчи

Фото: «Xabar.uz»

Замоннинг шиддатини ҳис қилаяпсизми? Ҳамма нарса тезлашгандай. Илгари ота-боболаримиз олти ойда етиб борган Олтойга бугун олти соатга қолмай етиб бориш мумкин. Отабекнинг Кумушга ёзган мактуби довон ошиб эгасининг қўлига етгунча неча кун ўтган бўлса, бугун Марғилон ё Қизилкарвондаги яқинларимиз билан телефонда нафақат гаплашиш, балки дийдорлашишнинг ҳам имкони бор. Дунёнинг нариги чеккасида юз берган воқеа ҳақидаги хабар зум ўтмай компютеримиз экранида пайдо бўлади. Буларнинг бари, шубҳасиз, тараққиётнинг самараси.

Аммо тезликнинг орқасидан қувиб кўп нарсаларга улгурмаяпмиз. Ўзлигимиздан узоқлашиб кетаяпмиз. Узоқдаги яқинларимизни соғинмай қўйганимиз, ўзимиз учун яшашга вақт тополмаётганимиз шундандир эҳтимол. Ҳолбуки, шу кунларда Фурқат бобо ёзганидай «дўстлар, ғаниматдир, сайр этинг гулистонлар...».

Фото: «Xabar.uz»

Кеча мен учун ўзгача бир кун бўлди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида шоир Эшқобил Шукур талабалар, муаллимлар олдида тўхтамай бир соат шеър ўқиди. Иш, юмуш, ташвишларга андармон кўнгилларни осмонларга кўтариб қўйди. Мана энди ерга тушгим келмаяпти деб шу сатрларни ёзиб ўтирибман...

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозовнинг қўшиқларини тинглаб бир завқимиз икки бўлди.

Ҳасан Карвонли,
«Xabar.uz» мухбири

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг