Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Facebook барчага ўзини Цукербергдек ҳис қилиш имконини беради

Facebook барчага ўзини Цукербергдек ҳис қилиш имконини беради

Фото: «korrespondent.net»

Facebook барча фойдаланувчилар учун Unsend тугмачасини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вакили TechCrunch нашрига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, мессенжернинг шифрланган версиясидан фойдаланувчилар таймер қўйиш имконига эга бўладилар ва белгиланган вақт ўтгач, хабарлар автоматик равишда ўчиб кетади. Аниқлик киритилишича, компания хабарларни ўчириш хизматини кенгайтириш ниятида. Аммо бунинг учун бир неча ой керак бўлади.

6 апрель куни Facebook маъмурияти хавфсизликни таъминлаш мақсадида тармоқ асосчиси Марк Цукербергнинг хабарларини бошқа фойдаланувчилар ёзишмалари орасидан ўчириб ташлаганини маълум қилган эди. Unsend тугмачаси жорий этилгач эса, сиз ҳам ўз хабарларингизни ўчириб ташлашингиз ва ўзингизни Facebook асосчисидек ҳис қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг