Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғоналик ижодкорлар тақдирланди

Фарғоналик ижодкорлар тақдирланди

Кеча, 9 август куни Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида Фарғона вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллигига бағишланган «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий танловининг Фарғона вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Танловда «Босма ОАВ ходимларининг мақолалари», «Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари», «Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари», «Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари» каби номинациялар бўйича жами 92 дан зиёд муаллифларнинг жами 471 та ижодий ишлари кўриб чиқилиб, холис баҳоланди. Шунингдек, бу йилги танловда Фарғона тажрибаси тарзида қўшимча 2 та номинация таъсис этилди. Яъни, таклифлар ва замонавий талаблардан келиб чиқиб, «Интернет нашрлари (веб-сайтлар)да эълон қилинган материаллар» йўналишида 2 нафар журналистга ҳамда Ватан ҳақидаги мусиқий асарларни рағбатлантириш мақсадида «Қўшиқчи ва ижрочиларнинг куй-қўшиқлари» йўналишида яна 4 нафар санъаткорларга ҳам мукофотлар топширилди.

Тантанали тақдирлаш маросимида «Энг улуғ, энг азиз» танловининг Республика ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев ҳамда ташкилий қўмита аъзолари – Республика «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси И.Латипов, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Қ.Маҳкамов, шунингдек Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, танловнинг вилоят ташкилий қўмитаси раиси И.Носировлар қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг