Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фронтенд технологиялари: Дастурлаш оламига илк қадам

Фронтенд технологиялари: Дастурлаш оламига илк қадам

Фото: «ШколаЖизни.ру»

Интернет ахборот сайтларида «Ўзбекистонда Ахборот технологиялари соҳасида ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача бўлган иш таклиф қилинмоқда» деган эълон тарқалди. Ушбу эълон аҳолимизнинг иш излаётган ва изламаётганларда анча катта қизиқиш ва мунозараларга сабаб бўлди. Албатта, нисбатан катта маош тўланадиган бундай ишга давлат идоралари томонидан расмий равишда эълон берилиши иш излаётган, кўпроқ даромад қилишни хоҳлаётган фуқароларнинг эътиборини тортди. Ушбу ўзига хос шов-шувли эълон кўпчиликда «программист», «дастурчи», «девелопер» деган касблар ҳақида изланиш ва тушунчалар шаклланишига сабаб бўлди. Нима учун уларга бундай юқори маош тўланиши, бу соҳани биладиган мутахассисларга талаб юқорилиги ҳақида умумий маълумотга эга бўлишди.

Ахборот технологиялари соҳасидан узоқроқ бўлган инсонларда «бу касбни эгаллаш қийин, «менинг мутахассислигим умуман бошқаку, «ёшим ўтиб қолди, энди кеч» каби фикрлар туғилсиши табиий. Лекин, дастурчилик ҳақида интернетдан мақолаларни қидириб ўқилса фикрлар ижобий томонга ўзгаради ва дастурчиликни ўрганишга иштиёқ пайдо бўлади. Тўғри, балки келажакда кучли дастурчи, профессионал девелопер бўлмаслиги мумкиндир, лекин, Фронтенд технологияларини бошланғич даражада яхши ўрганишининг ўзиёқ илмий-ижодий ва бизнес ғояларини ривожлантириш учун катта имкониятлар эшигини очади. Ахборот оламининг чўққилари бўлган Microsoft, Apple, Google, Facebook, Amazon, Alibaba каби компанияларнинг дунёга келиши ҳам оддий қизиқиш ва иштиёқнинг самарасидир.

Фронтенд - Бу ўзи нима ва юқоридаги гапларга бунинг нима боғлиқлиги бор?» дерсиз, бу саволингизга ушбу мақолада жавоб топасиз деган умиддамиз.

Фронтенд - «ташқи интерфейс деган маънони билдириб, веб технологияларнинг биридир. Бу технология ёрдамида веб саҳифаларнинг инсонга кўриниб турувчи, маълумот берувчи визуал қисми яратилади. Фронтенд технологияларини ўрганган инсон ўз ижодкорлиги, кретив ёндошуви орқали турли ғояларини веб саҳифалар, дастурлар шаклида рўёбга чиқариши мумкин бўлади.

Бугунги кунда шахсий веб саҳифага эга бўлиш ўзига хос электрон визитка, пасспорт вазифасини бажарибгина қолмай, балки сайт орқали кўплаб фойдали ишларни амалга ошириш мумкин бўлиб қолди. Масалан, журналист, шоир, ёзувчи ўз ижоди ва изланишларинини веб саҳифаси орқали ёритиб бориши мумкин. Тадбиркор ўз саҳифасида маҳсулот ва хизматларини кенг тарғиб қилиши ва даромадини ошириши мумкин.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак Фронтенд технологияларини ўрганиш - интернет хазинасининг калитини қўлга киритиш демакдир, бу хазинадан хоҳлаган нарсангизни олишингиз, фойдалнишингиз, бошқаришингиз мумкин.

Агар сизда «Фронтенд дастурлашни, технологияларини қаерда, кимдан ўрганаман?» деган савол туғилган бўлса, турли ўқув курслари бугунги кунда ўз хизматларини таклиф қилмоқда. Шулар қаторида PDP академияси ўқув курслари ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

PDP академиясида Фронтенд технологиялари ўқув курсларининг ўзига хос томонлари шундаки:

- Дарслар осон ва тушунарли методикада амалий машғулот асосида олиб борилади;

- Сизга ўз соҳасида амалий тажрибага эга бўлган, билимли устозлар дарс беради;

- Ўзбек тилида фаолият юритадиган дастурчиларни кўпайтириш ва дастурлашни ўзбек тилида ўргатиш мақсадида дарслар ўзбек тилида олиб борилади;

- Ҳафтада 3 кун, 2 соат 30 дақиқадан қулай вақтларда ташкил қилинади;

- Талабалар учун амалий топшириқлар бериб борилади, ўқиш давомида турли проектларни амалга оширишни бошлашингиз мумкин.

Қандай технологиялар ўрганилади? Нимадан бошлаш керак?

Фронтенд дастурлаш соҳаси бир неча тил ва технологияларни ўз ичига олади. Унинг асослари HTML, CSS ва JavaScriptдир. Вақт давомида сайтларнинг кўриниши ва ишлашига бўлган сифат талаби ўсиши туфайли шу технологиялар асосида бир қанча фреймворк ва кутубхоналар тузиб чиқилган. Улардан кўзланган асосий мақсадлардан бири сайт тузишга кетадиган вақтни қисқартиришдир. CSS асосида Less, Less олдиндан ишлов берувчи (препроцессор), фойдаланувчи интерфейсини тузишда ёрдам берувчи Bootstrap, Materialize, Foundation, Bulma ва Tailwind фреймворклари тузилган бўлса, JavaScript асосида ҳозирги кунда трендда бўлган Angular, Vue фреймворклари, jQuery ва React кутубхоналари тузиб чиқилган. Малакали фронтенд дастурчиларга дунёнинг кўплаб давлатларида талаб бор. Уларнинг билими ва тажрибасига қараб турлича иш ҳақи тўланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда малакали фронтенд дастурчилар ойига ўртача 300$ дан 1000$ гача ўртача даромад топишлари мумкин. Қуйида фронтенд дастурлаш соҳасига кирувчи тил ва технологиялар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

HTML ва CSS

HTML ва CSS веб саҳифалар асосини ташкил қилади. HTML сайтда айнан нималар жойлашиши кераклигига масъул бўлса (матн, расм, видео), CSSда уларнинг қайси тартибда жойлашуви ва қандай кўринишда бўлиши ёзиб чиқилади. Сайт фойдаланувчиларга кўринадиган элементлар HTML ва CSSда тузилгани учун бу иккисисиз сайт тузиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам фронтенд соҳасини ўрганиш айнан шу технологиялардан бошланади. Буларда бор имкониятларга қўшимчалар ва янгиликлар қўшилиб, HTML5 ва CSS3 стандардлари ишлаб чиқилган.

JavaScript ва jQuery

JavaScript ҳам юқорида айтиб ўтилган технологиялар каби фронтенд дастурлашнинг ажралмас қисмидир. JavaScript браузерларда ишловчи дастурлаш тили бўлиб, у ёрдамида веб саҳифага интерфаоллик имкониятини бериш мумкин бўлади. Мисол учун бирон тугма босилганда ёки фойдаланувчи сайтнинг бирор қисмига келганда янги ойна очилиши ёки бирон хабар кўриниши. Бирмунча вақт олдин сайт элементларига интерфаоллик қўшишда JavaScriptнинг ўзидан фойдаланиш дастурчи учун нисбатан қийин бўлган, баъзи вазифаларни бажаришнинг имкони бўлмаган. Ўша вақтда jQuery кутубхонаси тузилган бўлиб, у ёрдамида дастурчи JavaScript тилида мавжуд бўлмаган имкониятлардан қулай йўл билан фойдалана олган. Ҳозирги кунда JavaScriptда jQuery кутубхонаси киритган янгиликлар татбиқ қилинган бўлсада, дастурчилар jQueryни ишлатишни ташлаб қўйишгани йўқ. Статистика маълумотларига кўра JavaScript 2017 йилнинг энг оммалашган дастурлаш тили деб тан олинди.

Less ва Sass

Less ва Sass олдиндан ишлов берувчи фреймворклари CSS асосида яратилган бўлиб, дастурчилар учун CSS билан ишлашда анчагина қулайликлар ва қўшимча имкониятларни яратиб беради. Унинг ёрдамида сайт тузишга кетадиган вақтни тежаб, нисбатан камроқ код ёзиш мумкин бўлади. Ҳатто, бу иккиси ёрдамида сайт стилларини ёзишга дастурлаш тиллари каби ёндашиш мумкин.

Bootstrap, Materialize, Foundation ва бошқа CSS фреймворклар

Бу фреймворклар дастурчига деярли тайёр кўринишдаги сайт элементларини таклиф қилади. Улар ёрдамида одатда кўп ишлатиладиган элементларни бир неча дақиқалар ичида тузиш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўзига хос стилдаги элементларга эга. Материал ва ясси стиллар ҳам шулар жумласидандир. Ҳатто сайтни қоғозда қўлга чизилгандек кўринишга келтирадиган фреймворк ҳам бор - http://www.getpapercss.com.

AngularJS, ReactJS ва VueJS

AngularJS, ReactJS ва VueJS JavaScript дастурлаш тилига асосланган бўлиб, улар ёрдамида веб сайтларни янада такомиллаштириш, қўшимча имкониятлар қўшиш ва бу ўзгартиришларни дастурчи ўйлагандан ҳам осон усулда амалга ошириш мумкин. Агар сиз HTML, CSS, Бооцтрап ва JavaScriptни биладиган фронтенд дастурчи бўлсангиз, бугунги кунда юртимизда ойига ўртача 100$ дан 300$ гача даромад топишингиз мумкин. Бордию сиз юқорида санаб ўтилганлардан ташқари AngularJS, ReactJS ва VueJS технологияларидан бирини билсангиз, сизнинг ўртача ойлик даромадингиз 400$ дан 600$ гача бўлиши мумкин. Бу даромад албатта нисбий олинган. Веб дастурчиларнинг даромади одатда уларнинг билим даражаси ва тажрибаси билан белгиланади.

Фронтенд девелопер эгаллаши керак бўлган қўшимча билимлар ва кўникмалар:

  1. Веб дизайн ва мобил дизайн. Фронтенд дастурчи веб ва мобил дизайн бўйича бошланғич маълумотга эга бўлиши ва дизайннинг мазмунини тушуниши лозим. Бу уларга сайтни чиройли ҳамда қулай кўринишга келтиришда қўл келади.
  2. Adobe Photoshop ёки Скетчда ишлаш кўникмасига эга бўлиши лозим. Фронтенд дастурчи расм кўринишидаги сайт дизайнини кодга ўтказади. Шу иш мобайнида график таҳрирлаш дастурлари билан ишлаш сайтнинг расм кўринишидан керакли элементлари ишлатиш учун ажратиб олиш учун зарур.
  3. Гит технологиясини билиши ва унда ишлай олиши лозим.
  4. Веб дастурлашнинг яна бир асосий қисми бекенд соҳаси ишлаш принсипини билиши лозим.
  5. Фронтенд дастурчи маълумотлар базасидан келаётган маълумотлар билан ишлай олиши лозим.
  6. Фронтенд дастурчи веб дастурларни тест қилиш технологияси билан таниш бўлиши ва билиши лозим.
  7. Энг муҳим кўникмалардан бири ўз устида доимий ишлаш ва бошқаларнинг хатосидан тўғри хулоса чиқаришдир.

Ушбу мақоламиздан фронтенд технологияси ҳақида умумий маълумот олдингиз ва сизда веб сайт яратилиши бўйича илк тасаввурлар шаклланди, деб ўйлайман. Агар сизда фронтенд дастурлашга қизиқиш пайдо бўлган бўлса ва ўрганишни истасангиз, мен сизга Personal Development Process ўқув марказини тавсия қилган бўлар эдим.

Personal Development Process ўқув маркази сизга нима бера олади?

Personal Development Process ўқув марказида ўз соҳасининг мутахассислари кўп йиллик катта тажрибаларини сиз билан улашишга тайёр. Бу ўқув курсида сиз фронтенд девелопментнинг қуйидаги технологияларини модулли асосда ўрганишингиз мумкин:

Модул 1:

1.1. HTML ва CSS асослари.

Модул 2:

2.1. HTML5 ва CSS3 янги технологиялар.

2.2. Less ва Sass CSS технологиялари.

2.3. Bootstrap ва Materialize CSS фреймворклари.

Модул 3:

3.1. JavaScript дастурлаш тили.

3.2. jQuery кутубхонаси ва унинг элементлари.

3.3. jQuery плагинлари.

Кўриб турганингиздек Personal Development Process ўқув марказида сизни қизиқтирган Фронтенд технологияларининг барчасини ўрганишингиз мумкин. Фронтенд дастурлашни ўрганинг ва шахсий саҳифангиздан тортиб йирик веб порталлар, лойиҳаларни яратинг.

Ғояларингиз ғоялигича қолиб кетмасин, уни амалга оширинг!

Қаерга мурожаат этиш мумкин?

Personal Development Process ўқув маркази Тошкент ш. Миробод тум. Афросиёб кўч. 4-уй. «Grand Trade» Bussiness center

Personal Development Process ўқув маркази

Мўлжал: Космонавтлар метроси. Туркманистон элчихонаси тўғрисида.

Шунингдек, қўшимча маълумотларни қуйидагилардан фойдаланган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Сайт: http://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Телеграм: @PdpUzAdmin

Телеграм канал: @PdpUzAcademy

Почта: pdpacademy@gmail.com

Facebook: fb.me/pdp.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг