Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футболчи автомобилини мухлислар устига ҳайдади ва жароҳатлади

Футболчи автомобилини мухлислар устига ҳайдади ва жароҳатлади

Фото: «Wales News Service»

Жанубий Уэльс ҳаваскорлар чемпионатида иштирок этадиган «Маргэм» футбол клуби ўйинчиси Ли Тэйлор ўзига тегишли BMW автомобилини мухлислар устига ҳайдади ва улардан бир қанчасини жароҳатлади.

Wales Online томонидан хабар қилинишича, «Маргэм» клуби «Корнелли»га қарши кечган ўйинда 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган. Ўйиндан сўнг Ли Тэйлор стадион автотураргоҳида рақиб жамоа мухлисларига дуч келади. Улар турли қичқириқлар билан 35 ёшли футболчининг асабига тегишган. Мухлислар асосан вояга етмаган ўсмир шахслардан иборат бўлгани айтилмоқда.

Ли Тэйлор бу қичқириқларни жавобсиз қолдирмаган ва автомобилини тўғри мухлислар устига ҳайдаган. Натижада ўсмирлардан 11 нафари жароҳатланади. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тэйлор эса энди суд олдида жавоб беради. Бироқ футболчи атайлаб зарар етказиш мақсадида ҳужум қилганини тан олмаяпти. Унинг айтишича, автомобилидан «ўзини ҳимоя қилиш қуроли» сифатида фойдаланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг