Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футзал. Осиё чемпионати. Ўзбекистон бронза медалини қай тарзда қўлга киритди (видео)

Футзал. Осиё чемпионати. Ўзбекистон бронза медалини қай тарзда қўлга киритди (видео)

Фото: «The-afc.com»

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун ўтказилган баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушди.
 
Драматик кечган ўйиннинг асосий дақиқасида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги ҳисобни вакилларимиз очишди. Лекин шундан сўнг рақиблар кетма-кет уч бор футзалчиларимиз дарвозасини ишғол қилишди. Иккинчи бўимнинг илк ярмида Артур Юнусов ва Илҳом Ҳамроевлар гол киритиб мувозанатни тиклашга эришди.
 
35-дақиқада Ироқ термаси тўртинчи голини урди ва учрашувнинг сўнгги дақиқасида Артур Юнусов жамоамизни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. 
 
Шундан сўнг қўшимча бўлимлар ўйналмасдан бирданига пенальтилар серияси ташкил қилинди. Ўзбекистон терма жамоасининг захира дарвозабони Акмал Ҳазратқулов пенальтилар сериясида икки бор рақиб зарбасини бартараф этди. Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатиинг бронза медалига сазовор бўлди.
 
Қуйида ушбу ўйиннинг энг ёрқин лаҳзаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг