Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФВВ Қамчиқ довонида рўй берган ҳолат ҳақида маълумот берди

ФВВ Қамчиқ довонида рўй берган ҳолат ҳақида маълумот берди

Кеча, 8 июнь куни соат 22:00 ларда Наманган вилоятининг Поп туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида, мазкур туман ҳудудидан ўтувчи «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмининг 225,5 километрида эни 80 метр, узунлиги 300 метр ва баландлиги 0,5 метрни ташкил этувчи, умумий ҳажми 12 000 метр куб бўлган тош ва тупроқ массаси автомобиль йўли орқали оқиб ўтган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, соат 22:20да ИИВ ЙҲХББ томонидан «Чинор» ва «Шеробод» йўл ҳаракати хавфсизлиги масканларида автотранспортларнинг икки томонлама ҳаракати тўхтатилган.

Натижада тош ва тупроқ массаси йўлнинг автомобиль қатнов қисмида ҳаракатланаётган 2 та енгил автомобилни суриб, йўл четига чиқариб юборган. Мазкур автомобилларда бўлган 6 нафар фуқаро ФВВнинг «Қамчиқ» МҚҚБ қутқарувчилари томонидан қутқариб олиниб, уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, улардан икки нафари Ангрен шаҳар марказий шифохонасига юборилган ва тўрт нафар фуқарога довондаги «Булоқ» тиббий ёрдам пунктида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, йўлнинг қатнов қисмида қолган 4 та «Исузу», 2 та «MAN» ва 4 та енгил автомобиль воқеа жойидан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда «Ўзавтойўл» АЖ, Наманган ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан туни билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида автомобиль йўли тош ва тупроқ массасидан тозаланиб, бугун соат 08:00да Қамчиқ довони орқали автомобиллар қатнови тикланди.

Қидирув-қутқарув ҳамда кучли ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишларига жами 350 нафар ходим ва 74 та техника жалб этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг