Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ сел келиш хавфидан огоҳлантирди

ФВВ сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази шу йилнинг 18 майидан 22 майига қадар юртимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи борлигини хабар қилди.

Шу боис эҳтиёт чораларини кўриш, авария ва бошқа нохуш ҳолатларда ФВВнинг тезкор рақамларига қўнғироқ қилишингиз сўралади.

Телефон: (+99871) 147-10-50

Элатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида сел оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, 14 май куни Китоб туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида «Жиллисув» аҳоли пунктида 4 та хўжаликни сув босгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг