Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазода икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Фото:«Europe 1»

29 июнь куни Ғазо секторининг Исроил билан чегара қисмида Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида бўлган тўқнашувларда икки нафар фаластинлик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Европа 1» радиоси Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳалок бўлганлардан бири вояга етмаган ўсмирдир. Вазирлик матбуот котиби Ашраф ал-Қодранинг хабар беришича ўсмир Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон Юнус қишлоғида бошидан ўқ еган. Унинг шахси ҳали аниқланмаган. Иккинчи қурбон 24 ёшли Муҳаммад ал-Ҳамайда сектор жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳри шарқида қорнига ўқ тегиши оқибатида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 30 мартидан бошлаб фаластинликлар Исроил оккупациясига қарши оммавий қаршилик ҳаракатларида қатнашмоқда. Улар 1948 йилда Исроил давлати тузилганидан кейин қочиб кетган уйларига қайтишни талаб қилмоқда. Қаршилик ҳаракати бошлангандан буён 137 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Исроил томонидан эса бирор киши ҳалок бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг