Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гидрометеорология маркази шошилинч ахборот берди

Гидрометеорология маркази шошилинч ахборот берди

«Ўзгидромет» об-ҳаво масаласида яна бир шошилинч ахборотни эълон қилди. 

Унда айтилишича, 2022 йил 19 январ куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг «Қамчиқ» довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м гача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет»  Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан қуруқ ва нам ҳаво массаси, шунингдек, Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бўйича маълумот берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг